«Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари албатта беҳуда кетади» ( Анъом сураси, 88 оят) Барча амаллар мақбул бўлиши учун тавҳид шартдир. Аллоҳ фақат тавҳид билан адо қилинган амалнигина қабул этади. Ширк амалларни эса, ҳар қанча буюк иш бўлса ҳам, ҳабата қилади.