2024-05-28 12:05:16
#ЭСЛАТИБ_ӮТАМИЗ
НАФЛ РЎЗАЛАР УЧУН ЭНГ ФАЗИЛАТЛИ КУНЛАР Зулҳижжанинг биринчи тўққиз кунида нафл рўза тутиш мустаҳабдир ва бу жумҳур (кӯпчилик) уламоларнинг фикридир.
Ҳунайда ибн Холид ўз аёлидан, унинг аёли эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёлари шундай дейишган экан:
«Расулуллоҳ Зулҳижжанинг 9-кунида, Ашуро кунида, ҳар ойда 3 кун ва душанба пайшанба кунлари рўза тутар эдилар».
(Абу Довуд ривояти).
Ушбу Зулҳижжа ойи аввалги 10 чи кунининг фазилати ҳақида қуйидаги ҳадисни сизларга эслатиб ӯтамиз.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирор бир кун йӯқки, солиҳ амал ушбу ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлса...».
(Бухорий ривояти).
Изоҳ: Модомики, "бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал" дейилган экан, албатта, рўза солиҳ амаллар жумласидандир.
Шу каби рўза солиҳ амалларнинг афзали эканига иттифоқ қилинган.
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Бу ҳадис Зулҳижжа ойининг аввалги ӯн кунлигида рӯза тутиш фазилатига далил қилинади. Чунки рӯза ҳам ҳадисда зикр қилинган солиҳ амаллар жумласинандир". Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Бу тӯққиз кунда рӯза тутиш макруҳ эмас. Аксинча, бу кунларда ва айниқса Зулҳижжанинг 9 чи куни бӯлмиш Арафа куни рӯза тутиш ӯта эътиборли бӯлиб, мустаҳаб амаллардандир".
Кимдир бу кунларнинг барчасида нафл рӯза тутишга қодир бӯлмаса, ҳеч қиси йӯқ, улар савоб умидида баъзи кунларида ҳам тутсалар бӯлаверади.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
6.7K views09:05